Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси душанба куни Душанбеда қирғизистонлик футболчиларни таслим қилди, деб маълумот берди ЎФФ матбуот хизмати.
Марказий Осиё футбол федерацияси шафелигида Тожикистон 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги CAFA Boys Tournament турнирига мезбонлик қилмоқда. Унда мезбон Тожикистондан ташқари Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистон термалари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради.
Александр Мочинов мураббийлигида Осиё чемпионатининг саралашига тайёргарлик кўраётган ўзбекистонлик футболчилар илк ўйинда Қирғизистонга қарши майдонга чиқиб, 2:1 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлди.
Куннинг иккинчи ўйинида афғонистонлик футболчилар мезбон Тожикистонни 2 та гол фарқи билан мағлуб этишга муваффақ бўлди.
CAFA Boys Tournament Душанбе, Тожикистон 3 июль, душанба
Қирғизистон U15 — Ўзбекистон U15 1:2
Голлар: Жавоҳир Абдуалимов, 21 (0:1). Бекзат Кенжабеков, 48 (1:1). Бўрон Мирзасалимов, 69 (1:2).Афғонистон U15 — Тожикистон U15 3:1
Голлар: Фардин Носирий, 2 (1:0). Файзиддин Назаров, 41 (1:1). Сайид Ашгур Ҳусайний, 83 (2:1). Сайид Ашгур Ҳусайний, 90+6 (3:1).Маълумот учун. Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам Қирғизистондан устун келганди — 1:0.
Изоҳ (0)