АҚШнинг Нью-Жерси штати губернатори Крис Кристи бор пляжда оилавий ҳордиқ чиқаргани ва шу мақсадда пляжни бошқалар учун ёптиргани боис кескин танқидга учради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Интернетда губернаторнинг пляжда тушган суратлари пайдо бўлганидан сўнг матбуот штат раҳбарини нишонга олди.
Кристи бошида ўз айбини инкор қилди. Кейинчалик, суратлар ошкор бўлгач, унинг вакили Брайан Мюррей воқеани тасдиқлади.
Мюррейнинг сўзларига қараганда, Кристи пляжда кўп вақт бўлмаган. Аммо бу журналистлар учун етарли асос бўлмади.
Ўша куни пляжга кирмоқчи бўлган бошқа одамлар полиция томонидан киритилмаган.
Изоҳ (0)