Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида ҳаво ва ер устидаги ҳужумлар натижасида «Толибон» радикал ҳаракатининг камида 43 жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Tolo News телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Махсус операция хориж кучлари ёрдамида 2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси Нава туманида ўтказилди. Вилоят губернатори идораси операция вақтида камида 27 жангари жароҳатланганини маълум қилди.
Йўқ қилинганлар орасида уч нафар дала қўмондони ҳам бор.
Изоҳ (0)