Баварияда автобус иштирокидаги автоҳалокатда 18 киши ҳалок бўлди. Автобус ёниб кетган вақтда унинг ичида айнан шунча одам қолиб кетган. Қурбонларнинг якуний сони жасадларнинг шахсини танишдан сўнг маълум бўлади, деб ёзади Meduza.
Ҳалокат оқибатида 30 киши жабрланди, уларнинг айримлари жиддий жароҳат олган.
Ҳодиса 3 июль куни тонгги 7 (Тошкент вақти билан 10) да Мюнхберг яқинида содир бўлди. Автобус юк машинасига урилиб, ёниб кетган. Тўқнашув сабаблари ҳозирча номаълум.
Автобусда икки нафар ҳайдовчи ва 46 йўловчи бўлган. Полиция маълумотларига кўра, автобус ичида ҳордиқ чиқаришга кетаётган пенсионерлар бўлган.
Изоҳ (0)