Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия ва Украина расмийларини музокараларга чақирди ва икки давлат ярашиши учун воситачиликка тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
«Украина жануби-шарқидаги воқеалар аслида бир-бирига яқин, биродар давлатлар ўртасида кескин қарама-қаршилик ва ошкора баҳсларга олиб келди. Бундай вазият ушбу халқларнинг дўстларида, жумладан, шахсан менда чуқур афсус уйғотади», — дейиладу Қозоғистон президенти баёнотида.
Назарбоевга кўра, тинч музокаралар жараёнига муқобил вариант йўқ. Қозоғистон эса бор кучи билан мулоқот бошланишида кўмак беришга тайёр.
Изоҳ (0)