Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурраҳмон ат-Таний Доха билан дипломатик алоқаларни узган араб давлатлари ушбу алоқалар тикланиши учун илгари сурган талабларга жавоб берди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ Қатар ташқи сиёсий идораси раҳбари ёзма жавобни етказиш учун Кувайтга ташриф буюргани билдирилган эди.
Маҳаллий агентликлар Кувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ ат-Танийни қабул қилганини тасдиқлади.
Ҳужжатда акс этган жавоб нималардан иборат экани ошкор қилинмаяпти.
Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар олдига ушбу талабларга 48 соат ичида жавоб бериш шартини қўйган эди.
Изоҳ (0)