• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзим фақат жароҳат олдим, ўғлим ҳалок бўлганидан эса изтиробдаман». Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликларнинг қисқа интервьюлари

    22 июнь куни «Самара—Чимкент» трассасанинг 946-километрида, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида салонида 50 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетган эди. Ҳодиса оқибатида тўққиз нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, 17 нафари тан жароҳати олган эди. Барча жабрланувчилар ва қурбонларнинг жасадлари 24 июнь куни махсус самолётда Ўзбекистонга олиб келинган. Юз берган ҳодиса муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти ҳамдардлик изҳор қилган. Куни кеча Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бир қатор жабрланувчилар билан уюштирилган қисқа интервьюларни эълон қилди.

    Илҳомжон Қурбонов

    Қозоғистондаги ЙТҲ жабрланувчиси; ҳодиса оқибатида унинг ўғли вафот этган. Фарғона вилояти, Риштон тумани, «Меҳнатобод» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшайди.

    Чўлда кетаётганимизда автобус бирдан ағдарилиб кетиб, мени ва ёнимдагиларни ваҳима босди. Автобусдаги нарсалар устимизга ағдарила бошлади. Белим билан ўтирғичга зарб билан бориб урилдим, нима бўлганини тушунолмай қолдим. Одамларнинг бақир-чақири эшитилди, ўрнимдан туришга қийналдим.

    Қозоғистон ички ишлар ходимлари ва йўловчилар тўхтаб, дарҳол ёрдам берди. Бироз вақт ўтгач, қутқарувчилар етиб келди ва барчамизни автобус ичидан олиб чиқди. Кейин бизни шаҳарга олиб кетишди.

    Ҳаммамизга тиббий ёрдам кўрсатилди, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлашди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган йўловчиларнинг жасадларини тобутга солиб қўйишди. Шундан сўнг узоқ юрдик ва самолётга ўтириб, Ўзбекистонга етиб келдик.

    Бўлиб ўтган воқеада ўғлим вафот этганидан қаттиқ изтиробдаман. Ватанга тезкорлик билан қайтариб олиб келишгани, кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон Президентидан алоҳида миннатдорман. Агар зудлик билан Ватанга қайтаришмаганида, билмадим, ҳолимиз не кечарди.

    Ғайрат Сайфиев

    Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, «Жарқудуқ» қишлоқ фуқаролар йиғини, «Олтиўғил» маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

    Автобусда ҳайдовчилар алмашганини кўрдим, оз вақт ўтиб, ўзим ухлаб қолибман. Тўсатдан автобусга нимадир бўлди. Қўрқиб кетдим. Билсам, автобус ағдарилиб кетибди. Беморларга ёрдам кўрсатишди, менга ҳеч нарса қилмади. Бироқ, афсуски, автобусдаги йўловчиларнинг айримлари вафот этган экан.

    Қозоғистон полициячилари, қутқарувчилари, шифокорлари бизга яхши қаради. Қандай қилиб уйга етиб олар эканмиз, деб ўйлаб турганимда, яхши ҳамки, самолёт келди ва барчамиз Ватанга қайтдик. Мана шундай ғамхўрлик учун Ўзбекистон раҳбариятидан миннатдормиз. Қозоғистонга юборилган самолёт, кўрсатилган ҳар томонлама ёрдам учун раҳмат!

    Нурали Қодиров

    Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, Улуғбек кўчаси, 39-уйда яшайди.

    Нима бўлаётганини ўзим ҳам билмай қолдим. Бирдан автобусда одамларнинг ваҳимали овозлари эшитилди. Қўлимни уриб олдим, бошқа жойимга ҳеч нарса қилмади. Бир кундан сўнг Ўзбекистондан самолёт учиб келди ва биз Ватанга қайтиб келдик. Биз билан бирга бўлган одамларнинг вафот этгани ачинарли.

    Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига алоҳида миннатдорлик билдирамиз. Бизга яқиндан ёрдам кўрсатгани учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги ходимларига раҳмат.

    Беҳрузбек Холматов

    Сурхондарё вилояти, Узун тумани, «Телпакчилар» қишлоқ фуқаролар йиғини, «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

    Авария бўлган вақт жуда ҳам қўрқиб кетдим — олдим ўтирганларнинг бошидан жароҳат олганини кўрдим. Йўлдаги ўткинчи автомобилларнинг йўловчилари келиб ёрдам берди. Вафот этганлар ҳам бор экан, уларни ҳам олиб чиқишди.

    Ҳаммамизни қандайдир бинога олиб кетишди, биз у ерда дам олдик. Қозоғистон ички ишлар ходимлари биздан нима бўлганини сўраб олди. Бир кундан сўнг самолётга ўтириб, Ўзбекистонга қайтиб келдик.

    Кўрсатилган ёрдам учун раҳмат айтамиз. Ўзбекистонда инсонпарварликка, муҳтож одамга ёрдам қўли узатилишига, ҳеч ким ҳеч қачон эътибордан четда қолиб кетмаслигига яна бир бор амин бўлдим.

    03.07.2017, 12:20   Изоҳ (0)   92608
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оrlando олиб беришни ваъда қилиб, 10 минг долларни қўлга киритган фирибгар қўлга олинди

    03.07.2017, 12:15

    Нукусда шундай онахон бор: у такси ҳайдайди

    03.07.2017, 11:53

    2017 йилнинг 1 июль куни Тошкент шаҳрида 1 та йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унда 1 киши жароҳатланди

    03.07.2017, 11:03

    Тузатиш: Қурултойда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи эмас, унинг ўринбосари ишдан олинди

    03.07.2017, 10:47

    25 ёшли Олимжон Тўйчиев Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди

    03.07.2017, 10:18

    Yonhap News: Сеул мэрининг Тошкентга ташрифи икки мегаполис ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган

    02.07.2017, 20:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.