Сеул мэри Пак Вон Суннинг Тошкентга ташрифи икки мегаполис ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap News агентлиги маълум қилди, деб хабар беради «Жаҳон».
Жанубий Корея делегацияси Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан музокаралар олиб бориши, илмий анжуманда иштирок этиши кўзда тутилган. Пак Вон Сун корейс диаспорасининг ўзбек халқига миннатдорлик рамзи бўлган ёдгорлик очилишида иштирок этади.
Yonhap News корейслар 80 йилдан бери Ўзбекистонда яшаб келаётгани, мамлакат ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этаётгани, давлат идоралари, парламентда фаолият олиб бораётганини қайд этган.
Маълумот учун, Тошкент ва Сеул 2007 йилда биродарлашган шаҳарларга айланган
Изоҳ (0)