Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ 25 ёшли Олимжон Тўйчиев Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.
Олимжон Тўйчиев эндиликда Агентликдаги Технологиялар трансферини ташкил қилиш ва инновация ярмаркаларини ўтказиш, Халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, Ахборот-коммуникация технологиялари ва Олий таълимдан кейинги таълим тизими бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Шу пайтгача Олимжон Тўйчиев Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети магистратура босқичида таҳсил олиб келаётган эди.
Изоҳ (0)