2016 йил 19 август куни, Дониёр Икромов(исмлар ўзгартирилган) Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Худайбергенова Фариданинг ишончига кириб, унга икки ой давомида Оrlando русумли автомашинасини олишда ёрдам беришни ваъда қилиб, 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)