Шимолий Корея Корея халқ армиясининг стратегик кучлари кунида ўзининг ракеталари дунёнинг исталган нуқтасига зарба уюштира олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Мамлакатнинг марказий партия газетаси «Нодон синмун» байрам муносабати билан Шимолий Корея ракеталарини Пхеньяндаги парадларда олинган рангли суратлари билан биргаликда мақола чоп этди.
«Корея халқ армиясининг стратегик кучлари Ер шарининг исталган нуқасига зарба беришга қодир», — дейилади мақолада.
Таъкидланишича, ракеталарга ўрнатилган тезкор мобил учириш қурилмалари сабаб, Шимолий Корея ракеталарини пайқашнинг иложи йўқ. Шунинг учун юзта ракетадан барчаси муваффақиятли учишни амалга оширади.
Изоҳ (0)