Индонезияда 8 киши қутқарув вертолётининг Ява оролида ҳалокатга учраши қурбони бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Вулқон отилиши ҳудудидан одамларни эвакуация қилишда иштирок этаётган вертолёт бортида Индонезия ҳарбий-денгиз кучларининг 4 нафар зобити ва 4 қутқарувчи бор эди. Ҳаво кемаси Селери кратерида вулқон отилиши бошланган Диенг платосига учиб келаётганда қояга урилди.
«Синьхуа» агентлигига кўра, кратердан лава ва буғ кўтарилишни бошлаганда ундан 15 метр нарида сайёҳлар гуруҳи бўлган. Ҳодиса оқибатида 10 нафар сайёҳ жабрланди. Расмийлар вулқон отилиши ҳудудига сайёҳлар гуруҳи боришини чеклади.
Изоҳ (0)