Номаълум шахслар Франциянинг Авиньон коммунасидаги масжид яқинида ўт очди. Бу ҳақда полиция манбаларига таяниб, La Provence маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Милтиқ ва тўппонча билан қуролланган икки шахс ҳодиса жойига автомобилда келгани ва масжидни тарк этаётган кишиларга қарата ўқ узгани билдирилмоқда.
Отишма оқибатида камида 8 киши, жумладан, 7 ёшли бола жароҳат олди. Ҳужум уюштирганлар жиноят жойини тарк этишга муваффақ бўлди.
Полиция юз берган ҳодиса теракт сифатида кўрмаяпти. Мазкур ҳужумга ёшлар ўртасидаги можаро сабаб бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)