АҚШнинг Висконсин штатида Cessna 421 енгил икки моторли самолёти қулаши оқибатида унинг бортидаги 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Associated Press манбаларига кўра, ҳодиса 1 июль, шанба куни тонгда Прайс округидаги Филиппс шаҳри яқинида рўй берди. Самолёт Чикагодан Канадага йўл олганди.
Ҳодисадан бироз аввал учувчи авиадиспетчерлар билан об-ҳаво шароитларини муҳокама қилгани, шундан сўнг кўп ўтмай самолёт радарлардан йўқолиб колгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)