Жанубий Кореяда БМТ қўмондонлиги сақланиб қолишини оқлаш учун ҳеч қандай асос йўқ. Бу ҳақда КХДР тинчлик ҳимояси қўмитаси вакили маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Нодон синмун» газетасида чоп этилган баёнотга кўра, Вашингтон томонидан уч йиллик Корея уруши даврида ташкил этилган мазкур ҳарбий тизим Корея ярим оролида 1957 йил июлидан бери фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ҳозирда эса Қўшма Штатлар БМТ қўмондонлигини НАТОнинг Осиёдаги кўринишини яратиш, КХДРни куч ёрдамида маҳв этиш учун ярим оролда қуролли можаро авж олишига олиб келадиган кўп миллатли кучлар қўмондонлигига айлантиришга уринмоқда.
Шу муносабат билан Пхеньян АҚШдан «ноқонуний тузилган мазкур ҳарбий механизмни зудлик билан тарқатиб юбориш ва Жанубий Кореядан барча тажовузкор кучлар ҳамда қурол-аслаҳаларни олиб чиқиш»ни талаб қилди.
Изоҳ (0)