Қирғизистон шимолидаги дарёга икки журналист чўкиб кетди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда. Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Бештош қўриқхонаси ҳудудидаги дарёга иккита одам тушиб кетган.
«Аввалига аёл сувга тушиб кетган, кейин уни қутқариш учун эркак ўзини сувга ташлайди. Лекин тоғ дарёсининг кучли оқими уларни оқизиб кетди ва улар ҳалок бўлди», — деб таъкидлайди матбуот хизмати ходими.
Вафот этганларнинг жасади қутқарувчилар келгунга қадар маҳаллий аҳоли вакиллар томонидан сувдан чиқариб олинган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
34 ёшли Next TV’нинг ижрочи директори Суюн Омурбеков, жамоат телерадиокорпорациясининг 38 ёшли журналисти Элмира Суютбекова бахтсиз ҳодисанинг қурбонига айланган.
Изоҳ (0)