Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида «олтин авлод ёшлари»ни қайта тарбиялаш лагери ташкил этилди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Айтилишича, йирик бизнесменлар ва амалдорларнинг ишончни ёқламаган фарзандлари иссиқ ўлкаларга дам олишга кетиш ўрнига ёз кунларини мана шу лагерда ўтказади. Чинакам казарма тартибида ишлайдиган лагерда уларни қайта тарбиялаш ишлари олиб борилади.
Остона яқинида бой оилалардан чиққан қийин тарбияли ўсмирлар учун база очилиши ҳақидаги гап-сўзлар кўпдан бери пойтахтда тарқаган эди. Эндиликда бу мишмишлар тасдиқланди.
Ёмон давраларга аралашиб қолган, ота-онасининг олдида айб иш қилиб қўйган бадавлат оилалар фарзандлари энди ўша ерда кўп вақтини ўтказади, деб ёзмоқда маҳаллий матбуот.
Изоҳ (0)