Франциянинг Страсбург шаҳрида жойлашган Европарламент биносида 1 июлда Германиянинг собиқ канцлери Гельмут Коль билан видолашув маросими бўлиб ўтди. У 16 июнда вафот этган эди. Колнинг раҳбарлик даврида Германия Федератив Республикаси ва Германия Демократик Республикаси битта давлатга бирлашган.
Сиёсатчи билан видолашув маросимига бутун дунёдан давлат арбоблари — Германия канцлери Ангела Меркель, Россия бош вазири Дмитрий Медведев, Франция президенти Эммануэль Макрон, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ва бошқалар етиб келди. Meduza маросимдан фотолавҳалар тақдим этди.
Изоҳ (0)