АҚШ янги жорий этилаётган хавфсизлик чораларига бўйсунишдан бош тортган авиакомпанияларга мамлакат ҳудудига киришни ман этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters’нинг АҚШ ички хавфсизлик вазирлигидаги манбасига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Олдинроқ ички хавфсизлик вазирли Жон Келли АҚШга йўл олаётган хориж йўловчи самолётлари учун хавфсизликнинг янги чоралари жорий этилишини билдирганди.
Янги чоралар доирасида портловчи моддалар мавжудлигига оид янги сканерлаш тизими, шунингдек, авиарейс йўловчиларини сканерлашни такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.
АҚШ келгусида самолёт салонида электроника олиб ўтилишини ман этиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)