Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўзини Instagram орқали 1 миллион киши кузатиб борадиган навбатдаги ўзбек хонандаси бўлди, деб хабар бермоқда «Darakchi.uz».
1 миллионлик кўрсаткич дастлаб ўзбек хонандалари ўртасида Шаҳзодада қайд этилган эди. Кейинчалик актриса Асал Шодиева ҳам бу маррани забт этганди.«Биз миллион кишимиз! Сизларга катта раҳмат! Кимдир мени яхши кўради, кимдир нафратланади, мен эса ҳаммангизни бутун қалбим билан севаман ва сизларга фақат бахт тилайман! Эътиборингиз, қалб меҳрингиз учун ташаккур! Қадрлайман ва ардоқлайман»,—деб ёзади Райҳон ўзининг шахсий саҳифасида.
Изоҳ (0)