• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ирода Исмоилова: Тўйларга айтган нархига югуриб бораверсак, қадр тушунчаси қаерда қолади?

    «Даракчи» газетасининг «10 қалтис савол» лойиҳаси меҳмони «Товус» рақсини маҳорат билан ижро этиб мухлислар қалбидан жой эгаллаган раққоса Ирода Исмоилова бўлди, деб хабар бермоқда «Darakchi.uz».

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    Санъат соҳасида ҳар бир ижодкорнинг ўз даври бўлади. Сизнинг даврингиз қайси раққосанинг «тугаши»га тўғри келган ва маълум вақт камнамо бўлиб қолганингиз қайси ҳамкасбингизга йўл очиб берди?

    — Ижод бошлаганимда раққосалар Саида Мансурхўжаева, Суғдиёна Исроилова нафақага чиқиш арафасида эди. Аслида ҳам раққосаларнинг саҳнадаги «умр»и қисқа бўлади. Лекин ҳар кимнинг ўз даври бўлишига қарамай, ижодкорни яна қайта кашф этадиган иккинчи «нафас» бўлади. Оила билан банд бўлиб, камнамо бўлиб қолганимда эса Зарина Аҳмедова, Паризода, Шодиёра Омонова, Дилором Мадраҳимовага кўпроқ йўл очилди.

    Ирода Исмоилова «Офарин» рақс ансамблини ўз хоҳиши билан тарк этганми ё?

    — Аниқ кун тартиби бўлмагани боис тинимсиз ишлардик. Натижада биринчи ҳомилам нобуд бўлган. Ярим йилдан сўнг эса иккинчи бор ҳомиладор бўлганимни билган кунимоқ ансамблдан ўз хоҳишим билан кетганман. Қизим туғилгач, дунёқарашим бутунлай ўзгарди. Ўғлим дунёга келганида-ку умуман санъатга қайтгим келмади. Боиси, ўғлим онаси билан фахрланиши керак. «Онанг ўйинчими?» деган гапни эшитишини истамайман. Бироқ устозларим Қодир Мўминов, Гулмира Ширинова «Сиз шундай раққоса бўлингки, фарзандларингиз сиз билан фахрлансин!» дейишди. Шундагина санъатга қайтдим. «Ўзбекистон» ансамблида ишлаётгандим, фарзандларим бетоб бўлавергач, у ерда ҳам узоқ ишлай олмадим.

    Ўзбекистон халқ артисти Маъмура Эргашева «Хусусий ансамбллар кўпайиб кетди. Уларнинг мақсади тўйдан пул топиш», деганди. Профессионал раққосалигингиздан келиб чиқсак, нега айнан «Паризод» рақс ансамблини танладингиз ва нима сабаб уни тарк этдингиз?— Паризода «Опа, «Ирода Исмоилова «Паризод» рақс ансамблида ишлаяпти» деган шов-шув бўлади», деди. Ишни нимадандир бошлаш керак-ку, рози бўлдим. Бироқ ҳамкорлигимиз тўрт ойга ҳам бормади, вақти келган экан, йўлларимиз айро тушди.

    Ирода Исмоиловани Ўзбекистон халқ артисти Маъмура Эргашева саҳналаштирган «Товус» рақси, хонанда Ойбек Ҳамроқуловнинг «Соҳибқироним»и билангина эслашади. Нега «Тановар», «Муножот» каби қатор-қатор куйлар янграганда Мукаррама Турғунбоевани эслашганидек, сизнинг хотирланадиган умрбоқий рақсларингиз йўқ?

    — «Офарин» рақс ансамблидаги ўн йиллик меҳнатим давомида яккахон рақс билан чиқаман, деган фикр хаёлимга ҳам келмаган экан. Лекин иккита бўлса-да, Ирода Исмоиловани эслатиб турадиган рақслар бор. Ютуқлари қатор-қатор раққосалар бор, бироқ уларнинг ҳатто исмини ҳам билишмайди. Ҳозир даврини сураётган Паризода, Шодиёра Омонова, Зарина Аҳмедова, Муҳаббат Қурбоновани эслатадиган қайси яккахон рақси бор? Улар фақат клиплар орқалигина ёдга тушади, холос.

    Ҳозир Тамарахоним, Қундуз Миркаримова, Галия Измаилова, Исохор Оқилов сингари устоз санъаткорлар саҳналаштирган рақслардан фойдаланилади. Бугун даврини сураётган раққосаларнинг ҳам саҳналаштирган бирор рақси келажак авлодга қолармикан?

    — Ҳақиқатда изланиш йўқ. Балетмейстрлар ҳам бирор тадбирда кўриб, ёқтирган рақс ҳаракатини ўзиники қилиб олади. Тўйларда ҳам раққосалар бир хил дастур асосида ишлайди, ҳатто либослари ҳам фарқ қилмайди. Уларга ўз йўналишингни топ, дегим келади. Ўзини ҳурмат қилган ижодкоргина ўз устида ишлайди. Сиз санаган профессионал ижодкорларни эса ўз «мен»и бўлган.

    Маҳорати сиздан устун бўлган тенгдош раққосани санаб беринг...

    — Кимнидир кимдандир устун қўя олмайман, бошқачароқ жавоб бераман. Паризода ижод билан бир қаторда, ташқи кўринишга урғу бериб, қўғирчоқ имиджини яратиб олган ва бу Паризодага ярашади, ундан гўзал раққосани ҳали кўрмадим. Мухлислар «Ирода чиройли аёл-да», деб эмас, «Профессионал раққоса-да!» деб гапиришлари учун ҳеч қачон ташқи кўринишимга урғу бермаганман ва мақсадимга етдим. Муҳаббат Қурбонова кўп қиррали профессионал раққоса. Водий йўналишидаги рақсларда эса Малика Қурбоновага етадигани йўқ.Концерт ва халқ хизматларидаги иштирокингиз учун анча катта нарх сўрайсиз. Бу ўзингизга юқори баҳо бериш эмасми? Наҳотки, мухлиснинг шароитини инобатга олмайсиз?

    — Аслида рақс санъатини у қадар қадрлашмайди. Тўйларга айтган нархига югуриб бораверсак, қадр тушунчаси қаерда қолади? Ҳақиқий санъат доим юқори баҳоланган. Асл нарсалар қиммат бўлади, нусхаси эса арзон. Танлов эса харидорда қолган гап.2011 йил турмушга чиққанингиздан кейин ижодингиз тўхтади. Тарози палласини тенг ушлолмаганингиздан афсусланмайсизми?

    — Асло! Ижодни 15 ёшда бошлаганман. 19 ёшимда Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова каби етук санъаткорлар билан ишлаганман. Яқинда Озодбек Назарбеков «Иродахон, мен ҳали танилмасимдан сиз Ирода Исмоилова эдингиз. Ўшанда қўшиғимга чақирсам, рақс тушиб берармикан?» деб ўйлагандим», деб қолди, этим жимирлаб кетди. Шукр, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Алишер Файз, Ботир Қодиров, Шаҳзода каби ўз «мен»ига эга хонандалар билан ҳам ҳамкорлик қилишга улгурганман. Битта раққоса эришиши мумкин бўлган ҳамма ютуқларни кўриб бўлдим, ижро этмаган рақсим қолмаган. Бундан ортиқ яна нима бўлиши мумкин? Янгилик бўлмаса, кетма-кет концертларда чиқаверишдан нима наф?! Тўғри, мухлислар «Нега ижод қилмаяпсиз?» деб дакки беришади. Очиғи, ҳеч қайси ансамбл мени ишга олмаяпти-ку! Санъатда ўрним бор, лекин ишлайман, десам жой йўқ. Имкон беришсин, ишлашдан қочмайман.

    Устозингиз Карима Узоқова «Тошкент зеболари» ансамблига қайта-қайта ишга чақирган, лекин ишга бормаган экансиз-ку?

    — «Тошкент зеболари» ансамбли, деганда Муҳаббат ва Малика Қурбоновалар ёдга тушади. Мен кимнингдир ўрнини эгаллашни истамайман, шу боис ансамблга бормадим. Аслида-ку, Карима Узоқова улардан аввал менинг устозим бўлган.

    29.06.2017, 08:38   Изоҳ (0)   41720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зарина Низомиддинова: бугунги кундаги ақлим билан оила қурганимда, биринчи турмушимдан ажрашмаган бўлардим

    28.06.2017, 12:37

    Зарина Низомиддинова: қадди-қоматимга урғу бериб суратга тушишни тўхтатмайман!

    28.06.2017, 11:42

    Зарина Низомиддинова: Шоҳруххон — болаликдаги дўстим

    28.06.2017, 11:14

    Ўзбекистонлик хонандалар ўз клипини YouTube’га жойлаштириш учун энди «Ўзбекконцерт»дан рухсат олиши керак

    24.06.2017, 08:50

    «Оти юлдузимсан». Умидахоннинг номи имловий хато билан ёзилган илк альбоми тақдим этилди

    23.06.2017, 18:36

    Актёр Йигитали Райҳон билан ажрашганидан сўнг нима учун Россияга кетиб қолгани ҳақида гапирди

    22.06.2017, 19:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.