Суд маслаҳатчилари сиёсатчи Борис Немцовнинг эҳтимолий қотили Заур Дадаевни айбдор деб топди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Тергов қўмитасининг ўта муҳим ишларни тергов қилиш бош бошқармаси томонидан йиғилган далиллар суд маслаҳатчилари томонидан Заур Дадаев, Шадид Губашев, Анзор Губашев, Темирлан Эскерханов ва Хамзат Бахаевга айблов ҳукми чиқариш учун етарли деб топилди», — дейилади қўмита расмий хабарида.
Суд маслаҳатчилар қарори асосида ҳукм чиқариши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)