АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Гамбургда 7—8 июль куни бўлиб ўтадиган G20 савммитида учрашади. Бу ҳақда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Макмастерга кўра, мазкур мулоқот Трамп саммитда ўтказадиган саноқли учрашувлардан бири бўлади.
Унда АҚШ ва Россия ҳамкорлик қилаётган, шунингдек, икки давлат «келишолмаётган» мавзуларда ҳам сўз бориши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)