Қирғизистоннинг Чуй вилояти, «Қайинди-темирйўл» назорат-ўтказиш пунктида давлат чегарасидан ўтиш қоидаларини бузгани учун Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизмати маълум қилди, дея хабар беради K-News.
Бишкек—Москва йўналишидаги темирйўл рейсини расмийлаштириш давомида чегарачилар 1985 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси паспортида Қирғизистонга кириш қайди-муҳри йўқлигини аниқлади. Шунингдек, суриштирувлар чоғида унда рейсга чипта ҳам йўқлиги маълум бўлди.
Қўлга олинган фуқаронинг билдиришича, суд мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли Ўзбекистондан чиқиши ман этилгани учун у Қирғизистон чегарасини рухсат берилмаган жойда кесиб ўтган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг ҳуқуқбузар Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси ҳудудий бўлими ходимларига топширилди.
Изоҳ (0)