Наманган шаҳри марказидаги Амир Темур кўчасида жойлашган «Самертекс гиламлари» дўконида 28 июнь, чоршанбага ўтар кечаси ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Катта ҳудудни қамраб олган аланга тонгга яқин қийинчилик билан бартараф этилди. Гилам сотувига ихтисослашган йирик савдо нуқтаси бутунлай ёниб кетди. Унинг ёнида жойлашган «Технопарк»нинг дўконга туташ ҳудудлари ҳам ёнғиндан зарар кўрди.
Ёнғинга электр қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Бу Наманган шаҳрида гилам дўконларидаги ёнғин билан боғлиқ яқин муддат мобайнидаги иккинчи ҳолат. Шу йил 16 февраль куни «Самантеп гиламлари» дўконида ҳам катта ёнғин келиб чиққанди.
Изоҳ (0)