Европа бўйлаб тарқалаётган Petya.A вируси Литвага ҳам етиб борди. Ушбу мамлакатда дастлабки компьютерлар зарарлангани ҳақида хабарлар тарқалди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Бу WannaCry вирусининг бир кўринишидир. Литвада биз бир қанча ҳолатларга дуч келдик ва тафтиш олиб бормоқдамиз», — деди мамлакат алоқа назорати хизмати вакили Ритис Райнис BNS’га берган интервьюсида.
У компьютерлари вирусдан зарар кўрган компаниялар номини келтиришдан бош тортди.
Ўз навбатида, Group-IB компанияси вакили ушбу вирус WannaCry’га алоқадор эмаслигини билдирган эди.
Ҳужум ҳақидаги илк хабарлар Украинага тааллуқли эди. Кейинроқ Украина вакиллари мазкур ҳужумда Россия томонини айблаган эди.
Group-IB мутахассислари Petya.A шифрловчи вирусидан Cobalt гуруҳи молиявий муассасаларга ҳужум изларини яшириш учун фойдаланганини аниқлади.
Изоҳ (0)