АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Суриянинг Ал Майадин шаҳридаги (Дайр-аз-Зор вилояти) бинога зарба берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ушбу бино ИШИД томонидан қамоқхона сифатида фойдаланиб келингани билдирилмоқда.
Al Arabiya телеканалига кўра, зарба оқибатида камида 57 киши, жумладан, террорчилар томонидан асир олинган тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)