Эрон миллий антидопинг хизмати тўрт нафар спортчини тўрт йилга ўз касбидан четлаштирди. Бу ҳақда Tehran Times нашрига асосланиб, «Championat.asia» маълумот берди.
Бунда спортчиларнинг икки нафари анаболик стероид метандиенон билан қўлга тушган. Яна иккитасининг организмидан станозолол топилган.
Биринчи та’қиқланган модда билан футболчи Хабиб Гордан ҳамда сузувчи Арян Пеҳам ушланди. Иккинчи модда баскетбол устаси Муҳсин Ризоий ва гандболчи Амид Сулаймонийдан чиқиб келди.
Мазкур спортчилар кейинги тўрт йил давомида ҳеч қандай расмий ва норасмий мусобақаларда иштирок эта олмайди. Қолган спортчиларга наъмуна бўлиши учун ҳам эронликлар мана шундай кескин чора кўришга қарор қилган.
Изоҳ (0)