Шаржадаги оилалардан бири бошпана берган 70 ёшли америкалик Алан Клейр Хаймс яқин орада ватанига қайтиши мумкин. У билан 230 минг дирҳам (63 минг доллар атрофида) қарзи туфайли судлашган Абу-Даби универсал касалхонаси даъвосидан воз кечди. Бу ҳақда UAE Inside ҳикоя қилмоқда.
Алан Клейр Хаймс Амирликларга 2015 йил январида шериги билан янги лойиҳага қўл уриш учун келганди. Лойиҳа муваффақиятсиз бўлиб чиқди ва у бор-будидан айрилди.
Саломатлигида муаммолар юзага келган Алан Абу-Даби касалхонасига ётди ва катта миқдорда қарз бўлиб қолди. Харажатларни қоплаш учун ишга жойлашишга ҳаракат қилди, бироқ кексалиги панд берди.
«Биз унга бизнес-шериги ҳисоб-китоб қилиши ҳақида ишонтирилганидан сўнг рухсат бергандик. Шундан сўнг жаноб Хаймсдан бир йилдан ортиқ вақт дом-дарак бўлмади. Муқаддас Мария католик черкови мижозимизнинг оғир аҳволи ҳақидаги мурожаат билан чиққач, унга ёрдам қўлини чўзишга қарор қилдик», — дейди касалхона ижрочи директори Шабер Нелликоду.
Касалхона қарзидан кечганидан сўнг Алан Хаймс энди ватанига қайтиши мумкин. Касалхона раҳбарияти унинг АҚШга парвоз харажатларини ҳам қоплаб беришни ваъда қилди.
Изоҳ (0)