Италиянинг Prada бренди нархи 185 доллар бўлган канцелярия қисқичини тақдим этди. Уни ҳам Barneys New York дўконидан харид қилиш мумкин, деб хабар беради «Afisha Daily».
Оддийроқ қисқични кўнгли тусаган ёки пули камроқ бўлганлар учун 150 доллардан бир жуфт арзонроқ вариант ҳам бор.
Дўкондаги маҳсулот тавсифига кўра, қисқичлар қоғозни маҳкамлаш учун эмас, пулларни сақлаш учун мўлжалланган. Битта қисқичнинг узунлиги 6,25 сантиметрдан иборат.
Изоҳ (0)