АҚШнинг Жоржия штатида яшовчи Майкл ва Камилла Жералди бундан 40 йил аввал имконияти чекланган болаларни қарамоғига олишга қарор қилди. Бу ҳақда Forum Daily ҳикоя қилмоқда.
Ўтган йиллар мобайнида ўзларининг ҳам икки қиз фарзанди бўлган жуфтлик етимхона ва махсус муассасалардаги 88 нафар болани асраб олди. Улар ақлий имкониятлари чекланган, умуртқаси ёки юзида муаммолар бўлган, Даун синдроми ва аутизмга чалинган болалар эди.
Ушбу оиланинг тарихи Флоридада, бир ўзи уч нафар имконияти чекланган болани тарбиялаётган ҳамшира Камилла Жералди Майами касалхонасида педиатр Майклни учратганидан бошланди.
«Майкл мендан унга турмушга чиқишимни сўраганида ногирон болалар учун уй ҳақидаги орзуйимни айтдим. У орзуйимни рўёбга чиқаришни исташини билдирди», — ҳикоя қилди аёл.
Бунга эришиш осон бўлмади: жуфтлик 32 нафар асраб олинган боланинг ўлимини бошидан ўтказди. 2016 йил авввалида Майк саратон хасталиги туфайли оламдан ўтди. Ҳозирда Камилла бир ўзи катта оилани Possible Dream Foundation жамғармаси кўмагида бошқармоқда.
Изоҳ (0)