Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги террорчилар Макка шаҳрида терактни амалга ошириш учун хорижда тайёргарлик кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Улар хориждан бошқариладиган режаларни бажарган», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, ИИВ теракт мамлакатдаги барқарорликни бузишга қаратилганлигини қўшимча қилди.
Аввалроқ, Саудия Арабистони полицияси худкуш террорчи Рамазон ойининг сўнгги жумасида кўплаб зиёратчилар йиғилган мусулмон оламининг муқаддас маскани Масжидул Ҳарамда портлашни амалга оширмоқчи бўлгани ҳақида хабар берганди.
Полиция террорчини Макка шаҳридаги турар-жой бинолардан бирида йўқ қилган. Террорчи яширинган бинода содир бўлган портлаш оқибатида у асирга олган олти нафар зиёратчи жароҳат олган.
Изоҳ (0)