23 июнь, жума куни Покистон шимоли-ғарбидаги Парачинар шаҳрининг савдо марказида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 57 кишига етди, 300 нафарга яқин одам жароҳат олди. Бу ҳақда Geo TV телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Аввалроқ 25 киши ҳалок бўлгани, 70 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
23 июнь, жума куни мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Кветта шаҳрининг полиция бўлими яқинида содир бўлган яна бир портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлди.
Кветта расмийларига кўра, номаълум кимса автомобилда мазкур ҳудудга ўтишга ҳаракат қилган. Полиция ходимлари уни тўхтатишга ҳаракат қилганда машина портлаган.
Изоҳ (0)