«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тошкент–Урганч–Тошкент йўналиши чипталари учун реклама тарифларини жорий этди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Эндиликда Тошкентдан Урганчга ва тескари йўналишга учиш якка йўловчилар учун 85 еврони, гуруҳ тарифи бўйича эса 72 еврони ташкил қилади.
Авиачипталар маҳаллий валютада, Марказий банкнинг ўша кунги курси бўйича сотилади.
Евронинг Марказий банк бўйича жорий курси 4396 сўмни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)