Ўзбекитон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг Лашкаргоҳ шаҳрида юз берган портлаш муносабати билан Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Афғонистон Ислом Республикаси ПрезидентиАфғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятининг Лашкаргоҳ шаҳрида 22 июнда портлаш юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 34 киши ҳалок бўлган.Муҳаммад Ашраф Ғани Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари,
Афғонистондаги Ҳиллманд вилоятининг Лашкаргоҳ шаҳридаги портлаш оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик хуружларини кескин қоралайди ҳамда бу таҳдидга қарши халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.
Ушбу мусибатли дамларда, Сиз Жаноби Олийларига ва Сиз орқали бутун афғон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз.
Қайғу ила,
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Изоҳ (0)