Вазифаларидан бири мамлакат президентини қўриқлаш бўлган АҚШ махфий хизмати матбуот ва ижтимоий тармоқлар орқали давлатнинг биринчи одами жонига хавф туғдириши мумкин бўлган тенденцияларни синчиклаб кузатиб бормоқда. Айни пайтда улар таниқли америкалик актёр Жонни Деппни кузатмоқда. Бу ҳақда, ABC телекомпаниясига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жонни Депп Гластонберидаги (Буюк Британия) мусиқа фестивалида президент Дональд Трампнинг ўлдириши ҳақида гапирган эди. Унинг бу сўзлари таҳдид сифатида баҳоланди ва у махсус хизматлар нигоҳи остига тушди, деб хабар беради агентлик.
ABC’нинг тегишгли сўровига жавоб бераркан, АҚШ махфий хизмати аниқ маълумотлар келтирмади, аммо бу мавзудаги барча ахборотни ўрганиб, ўз методлари бўйича ишлашини билдирди.
Гластонберидаги фестиваль чоғида Трамп тилга олинганидан сўнг Депп «Актёр охирги марта қачон президентни ўлдирган?» қабилида провокацион савол ташлади.
«Аниқлик киритмоқчи эдим. Мен актёр эмасман. Мен яшашга пул топиш учун ёлғон гапираман», — қўшимча қилди у.
Матбуотда тахмин қилинишича, Депп АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольнни назарда тутган. 1865 йил 14 апрелида Вашингтонда, «Америкалик холаваччамиз» спектакли намойиши чоғида президент актёр Жон Уилкс Бут томонидан тўппончадан отиб ўлдирилган эди.
Изоҳ (0)