Европа кенгаши раиси Дональд Туск Евроиттифоқ мамлакатлари етакчилари Украинадаги низо муносабати билан Россияга нисбатан киритилган иқтисодий санкцияларни узайтириш ҳақида келишиб олганини маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Россия томонидан Минск келишувларини бажариш учун етарлича ҳаракатлар амалга оширилмаётгани сабабли, санкциялар муддатини узайтиришга қарор қилишди. Тускнинг сўзларига кўра, санкциялар ярим йилга узайтирилади.
Сўнгги марта 2016 йил декабрида узайтирилган санкцияларнинг амал қилиш муддати 31 июлда тугайди.
Изоҳ (0)