Қозоғистон ташқи ишлар вазири Кайрат Абдураҳмонов Остона ўз ҳарбий хизматчиларини Сурияга жўнатиш бўйича музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Қозоғистон ўз ҳарбий хизматчиларини Сурияга юбориш ҳақида ҳеч ким билан музокаралар олиб боргани йўқ», — деди Абдураҳмонов.
Қирғизистон ТИВ ҳам қирғизистонлик ҳарбийларнинг Суриядаги операцияларда эҳтимолий иштирокини рад этди.
Аввалроқ Россия Давлат Думаси мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Владимир Шаманов Россия Қирғизистон ва Қозоғистон билан Сурияга ҳарбий қисмлар йўллаш борасида музокаралар олиб бораётганини айтган эди.
Изоҳ (0)