Суд Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хенинг дугонаси Чхве Сун Силни уч йиллик қамоққа ҳукм қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Сун Силни ўз қизи Чон Ю Ра ўқиган университетга босим ўтказишда айблашган эди. Тергов таъкидлашича, Чхве Сун Сил давлат раҳбари билан дўстона алоқасидан фойдаланиб, раҳбариятдан ўз қизига ён босишларини талаб қилган. Иш доирасида университет собиқ раҳбари ва ўқув муассасаси маъмуриятининг собиқ раҳбари тегишли равишда икки ва бир ярим йиллик ҳибсга ҳукм қилинди.
Бундан ташқари, судда Чхве Сун Силга нисбатан яна бир нечта иш кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)