Япония ва АҚШ денгиздаги базага таянадиган SM-3 Block IIА янги тутувчи ракетани учирди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Япониянинг Kyodo агентлиги манбалари таъкидлашича, синовни Япония мудофаа вазирлиги ҳузуридаги моддий-техник таъминот агентлиги ҳамда Пентагон ҳузуридаги ракетага қарши мудофаа агентлиги ташкиллаштирган.
Парвоз 22 июнь, пайшанба куни Американинг Гавайи қирғоқлари яқинидаги эсминецидан амалга оширилган. Аммо синовлар, ОАВлар хабарига кўра, муваффақиятли кечмаган, муваффақиятсизлик сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)