Венесуэла ҳукумати Вашингтон мамлакат суверенитетини ҳурмат қилган тақдирда АҚШ расмийлари билан музокаралар ўтказишга тайёр. Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳозирги кунда биз барча билан мулоқот олиб боришга тайёрмиз. Жумладан, АҚШ ҳукумати билан ҳам. Биз гаплашишимиз керак, агар Дональд Трамп Венесуэла ҳақидаги бор ҳақиқатни кўра олса, мен у билан мулоқот қилишим мумкин бўларди», — таъкидлади Николас Мадуро.
Венеуэла президенти яқин орада мамлакатга Лотин Америкаси ва Кариб давлатлари ҳамжамиятига аъзо 5 давлат вакиллари келиши ва мухолифат билан музокараларда иштирок этишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Трамп маъмурияти Венесуэлага қарши янги санкциялар жорий этишни режалаштираётгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)