Ироқда 5 миллиондан ортиқ бола гуманитар ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда БМТ болалар ташкилоти маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Ироқ ҳудудида болалар ҳақиқий даҳшат ва ақл бовар қилмас зўравонлик гувоҳи бўлиб келмоқда. Янги тарихдаги энг шафқатсиз уруш давомида улар ўлдирилмоқда, яраланмоқда, ўғриланмоқда, отиш ва ўлдиришга мажбур этилмоқда», — дейилади ЮНИСЕФ баёнотида.
Ташкилотга кўра, Мосул шаҳрида ота-оналарни жазолаш ва уларнинг қочишига йўл қўймаслик мақсадида ИШИД жангарилари болаларни нишонга олмоқда ва ўлдирмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)