30 йилдан сўнг одамлар кунига 4 соатдан ишлайди, меҳнат ҳафтаси эса ҳозирги 5 кундан 4 кунгача қисқаради. Хитойнинг Alibaba Group интернет-компанияси раҳбари Жек Ма CNBC телеканалига берган интервьюсида шундай фикр билдирди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Бобом далада кунига 16 соатлаб ишлаган ва ўзини ўта банд одам деб билган. Биз ҳафтасига 5 кун, кунига 8 соат ишлаймиз ва ўзимизни жуда банд инсон ҳисоблаймиз», — таъкидлади Жек Ма.
Alibaba раҳбарига кўра, келгусида одамлар сайёҳатга кўпроқ вақт бўлади.
«Одамлар одатда, айтайлик, 30 та жойга боради. Бироқ 30 йилдан кейин уларда 300 та манзилга сайёҳат қилиш имкони туғилса ажаб эмас», — тахмин қилди Осиёнинг энг бадавлат инсони саналадиган (мол-мулки 41,8 миллиард доллар баҳоланади) бизнесмен.
Изоҳ (0)