• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Одамларимиз ҳамиша ҳам меҳнатига яраша даромад олмаган. Бу адолатсизликка чек қўймоқ зарур

    Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида сифатли мева-сабзавот етиштириш ва аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, экспорт салоҳиятини юксалтириш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Миндонобод агросаноат» агрофирмаси узумчиликка ихтисослашган бўлиб, 720 гектарга саноатбоп узум навлари экилган. Корхона йилига беш минг тонна маҳсулот етиштириш, уч минг тонна узумни бирламчи қайта ишлаш, 650 минг дона брикет ишлаб чиқариш қувватига эга. Бунинг учун 89 киши доимий, 300 дан ортиқ киши мавсумий ишга жалб этилган. Токзорларни парваришлашда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланилади.

    Агрофирма томонидан мавжуд токзорларни минг гектарга етказиш орқали йилига 15 минг тонна узум етиштириш, бир миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспортга йўналтириш кўзда тутилмоқда. Натижада 450 минг туп ток қаламчаси ўтқазилиб, Хитойнинг қуёш энергиясида ишлайдиган суғориш тизимлари ўрнатилади. Ушбу лойиҳа тўла ишга тушгач, 250 киши иш билан таъминланади.

    Давлат раҳбари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун барча йўллар очилганини, куни кеча эълон қилинган «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор соҳа вакилларининг янада самарали фаолият юритиши учун кенг имконият яратишга қаратилганини таъкидлади.

    Фарғона вилоятида тадбиркорлик илмини эгаллаган уддабурон ишбилармонлар кўп. Аммо одамларимиз ҳамиша ҳам меҳнатига яраша даромад олмаган. Бу адолатсизликка чек қўймоқ зарур. Янги қарор билан яратилаётган имтиёзлар уларнинг қилаётган ишидан манфаат топишига, ўзи, оиласи ва жамият учун фойда келтиришига, фаровон ҳаётга эришишига, уйлар қуриб, фарзандларининг орзу-ҳавасини кўришига хизмат қилади.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Шу ерда «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси томонидан 2017—2018 йилларда Фарғона вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди. Компания томонидан тижорат банклари билан ҳамкорликда қиймати 63 миллиард 256 миллион сўмлик 6 та лойиҳани амалга ошириш, 200 га яқин иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда. Натижада вилоятда бўш ётган ерларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш бўйича йирик қувватлар ташкил этилади, экспорт ҳажми ортади.

    Қува туманидаги Big agro logistic масъулияти чекланган жамияти томонидан мева-сабзавотни қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш ва экспорт қилишга мўлжалланган замонавий логистика маркази ташкил этилмоқда.

    Лойиҳанинг умумий қиймати 7,2 миллион доллар бўлиб, биринчи йилда 6,5 миллион доллар, беш йилдан сўнг 10 миллион доллар миқдоридаги маҳсулот экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Логистика марказига Италия ва Туркиядан келтириладиган технологик линиялар ўрнатилади. беш минг тонналик совутгич, етти минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватлари ташкил этилади. Лойиҳа ишга тушгач, 180 та иш ўрни яратилади.

    Қўқон шаҳридаги «Элит консерва» масъулияти чекланган жамиятида мева-сабзавотларни қадоқлаш, Олтиариқ туманидаги Эcо Эхпорт Траде масъулияти чекланган жамиятида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини саралаш, қуритиш ва сақлашга мўлжалланган лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳалар вилоят экспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишда алоҳида аҳамиятга эга.

    Бу йил Қува туманидаги «Фарғона анорзори» масъулияти чекланган жамиятида 50 гектарда янги анорзор барпо этилган. Ушбу боғни агротехника қоидалари асосида парваришлаш натижасида келгусида 700 тоннадан ортиқ ҳосил олиш режалаштирилмоқда. Анорзор қатор ораларига помидор, бодринг, булғор қалампири ва бошқа сабзавотлар, дуккакли экинлар экилган.

    Агрофирма томонидан келгуси йилларда анорзорларни икки минг гектарга, ҳосилдорликни 30 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда.

    Президент Қува ва Дашнобод анори дунёга машҳур экани, ҳар иккала навнинг ўзига яраша хусусиятлари мавжудлигини таъкидлади. Анор чиқитсиз маҳсулот бўлиб, пўстлоғидан кимё саноатида ранг олишда, фармацевтикада хом ашё сифатида фойдаланиш мумкинлиги қайд этилди. Вилоятда анорзорларни янада кенгайтириш ва ушбу маҳсулот экспортини кўпайтириш юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.

    Миллий банк томонидан вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар намойиш қилинди. Қиймати 64,4 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳалардан 10 таси Хитой тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилган. Йил охирига қадар яна бештани лойиҳани молиялаштириш кўзда тутилган. Бунинг самарасида 2017—2018 йилларда 68 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот қайта ишланиб, 25,7 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади.

    Давлат раҳбари Учкўприк туманидаги собиқ консерва заводи негизида амалга оширилаётган лойиҳани ҳам кўздан кечирди.

    Лойиҳа ташаббускори «Воллей Моунтаинс Фреш» масъулияти чекланган жамияти бўлиб, 10,5 миллиард сўм, жумладан, «Ипотека-банк»нинг 7,4 миллиард сўм кредити ҳисобига корхонанинг мавжуд қувватлари модернизация қилинади, мевани сақловчи музлатгич ва қадоқловчи ускуналар ўрнатилади.

    2018 йилнинг биринчи чорагида лойиҳанинг  биринчи босқичи, тўртинчи чоракда иккинчи босқичи ишга туширилади. Натижада минг тонна томат пастаси, шунча пюре ва концентрат, мева-сабзавот консервалари аҳоли истеъмоли учун етказиб берилади. Маҳсулот экспортга ҳам йўналтирилади. Ушбу лойиҳа ишга туширилиши натижасида 170 та иш ўрни ташкил этилади.

    Президент вилоятда қайта ишлаш саноатини ривожлантириш учун барча имконият, хом ашё ва ишчи кучи мавжудлигини таъкидлади. Улардан унумли фойдаланиш, тармоққа тадбиркорларни кенг жалб этиш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

    22.06.2017, 18:25   Изоҳ (0)   24440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Содиқ Сафоев: Ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар унинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади

    22.06.2017, 18:04

    ТИВ Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари шахсини аниқлаш чораларини кўрмоқда

    22.06.2017, 17:44

    Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятидаги шаҳар ва туманларни ривожлантириш бош режаси билан танишди

    22.06.2017, 17:34

    Қозоғистонда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида Россиядан қайтаётган 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    22.06.2017, 17:24

    Наманганда қутқарувчилар 4 нафар фуқарони қирғоққа олиб чиқиб уларнинг ҳаётини сақлаб қолди

    22.06.2017, 17:04

    Марғилондаги истироҳат боғига Эркин Воҳидов номи берилиб унинг ҳайкали ўрнатилади

    22.06.2017, 16:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    Дунё | 22 июл, 12:22

    Олимлар саратонга қарши “универсал” вакцина ишлаб чиқди

    Дунё | 22 июл, 11:38

    Қирғизистондаги ЙТҲда 18 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 22 июл, 11:22

    Instagram: Турмушга чиқаётган Рухшона, қоидабузар Шаҳло Зоирова, “Қалпоқ”чилар Жўрабек Норқуловни хотирлади

    Маданият | 22 июл, 11:17

    Польшада йирик нефть ва газ кони топилди

    Дунё | 22 июл, 11:04

    Жигарни асрашга ёрдам берувчи 7 та осон тайёрланадиган ичимлик

    Рецептлар | 22 июл, 10:51

    Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш бўйича Швейцария билан икки томонлама музокараларни якунлади

    Ўзбекистон | 22 июл, 10:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.