Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган чақирув асосида қутқарув отряди Норин туманига зудлик билан етиб борди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Қутқарув отряди етиб борганда Норин дарёсининг кўпригидан оқим бўйича 500 метр пастда ҳосил бўлган оролчада 4 нафар фуқаро сув сатҳи баландлиги ва оқим тезлиги сабабли қирғоққа чиқолмай турганди.
Ўз вақтида тезкорлик билан амалга оширилган қутқарув ишлари натижасида ушбу фуқаролар қирғоққа олиб чиқилди ва ҳаёти сақлаб қолинди.
Изоҳ (0)