Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида, Самара—Чимкент трассасида йўловчи автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида Ўзбекистоннинг 9 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкулов маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«22 июнь куни соат 10:20 да Самара—Чимкент трассасининг 946-километрида, Қорабутоқ посёлкасидан 20 километр узоқда икки қаватли Mercedes автобуси ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида 9 киши ҳалок бўлди (Ўзбекистон фуқаролари), 18 киши касалхонага етказилди (17 нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир нафар Қозоғистон фуқароси). 25 кишига ҳодиса жойида ёрдам кўрсатилди», — маълум қилди Руслан Иманқулов.
Автобус Волгоград — Чимкент йўналишида кетаётганди. Қўмитага кўра, унда 52 киши бўлган, улардан 50 нафари Ўзбекистон, 2 нафари Қозоғистон фуқаросидир.
Изоҳ (0)