Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сайланганидан кейинги кадрлар таркибидаги ўзгаришлар ҳукумат фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Содиқ Сафоев Халқаро пресс-клуб йиғилишида шундай фикр билдирди, дея хабар беради «Газета.uz».
«Ҳукуматга янгича фикрлайдиган, Ўзбекистоннинг яқин беш йиллик Ҳаракатлар стратегиясига асос бўлган ғояларни ўзида мужассам этган янги одамлар келмоқда. Стратегия, ҳеч муболағасиз, тараққиётнинг буткул янги фалсафасини тақозо этади», — таъкидлади Сенат раисининг биринчи ўринбосари.
Содиқ Сафоевга кўра, бугунги кунда барча соҳаларда шакллантирилаётган жамоа стратегия бажарилишини таъминлайди ва Ўзбекистонни ривожланишнинг сифат жиҳатдан бутунлай янги даражасига олиб чиқишда муҳим омилга айланади.
Изоҳ (0)