Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга кўрсатган видеолавҳа президентга мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан тақдим этилганини билдирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Тасдиқлашим мумкин, бу ростанам мудофаа вазирлигимиз материаллари. Бу президентга келтирилган ҳисоботнинг ҳисоботи, уни мудофаа вазири президентга берган эди», — маълум қилди матбуот котиби.
Оливер Стоун муаллифлигидаги «Путин» сериалининг учинчи қисмида Путин режиссёрга Россия авиацияси Сурияда қандай ишлаётгани акс этган видеоёзувни кўрсатган. Кейинроқ маълум бўлишича, аслида бу АҚШ вертолётидан олинган видео бўлиб, унда Афғонистонда «Толибон»нинг америкаликлар томонидан ўққа тутилиши акс этган экан.
Илгарироқ бу ҳақда Meduza’га изоҳ бераркан, Песков «Бундай эмас. Бўлмаган гап» деб жавоб берган эди.
Изоҳ (0)