Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасида 14-тур беллашувларига якун ясалди. Мазкур тур «Насаф»нинг Тошкентдаги мағлубияти билан старт олганди.
«Бухоро» меҳмони бўлган «Бунёдкор» футболчилари 2:4 ҳисобида енгилди. Ўтган мавсумни бухороликлар сафида ўтказган Вадим Чемиртан томонидан собиқ жамоасига урилган гол «қалдирғочлар»ни йирик мағлубиятдан қутқариб қолди.
Қўқонга ташриф буюрган «Сўғдиёна» драматик ўйинда иштирок этди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур ғалаба Нўъмон Ҳасанов жамоасини турнир жадвалида 2-ўринга олиб чиқди.
Беллашув давомида Санжар Рашидов 1 та гол урди ва 1 та пенальтини кўкка совурди. Шунингдек, қизил карточка олиб, майдондан чиқиб кетишга ҳам улгурди. Шу куни ҳакамлар «Сўғдиёна»нинг икки нафар футболчисига қизил карточка кўрсатди.
Ўзбекистон Олий лигаси 14-тур беллашувлари 20 июнь, сешанба
Изоҳ (0)