АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари Сурияга тегишли дронни уриб туширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Уриб туширилган дрон Эрон ишлаб чиқарган Shahed-129 моделига мансуб эди. Воқеа ат-Танф яқинида рўй берди.
Дрон жанговар заряд олиб кетаётган эди, аммо у портламай қолди. Shahed-129 ҳаракат узоқлиги — 2 минг километргача, у «ҳаво-ер» тоифасидаги тўртта ракетани ташишга қодир.
Изоҳ (0)